Article Info
Abstract
Ушбу мақолада кончилик корхоналари энергетика тизимларида бир фазали ерга туташув ҳодисаларининг олдини олиш ва технологик жараёнларнинг режадан ташқари тўхтаб қолишининг олдини олишга қаратилган селектив назорат ва бошқарув тизимининг математик
модели ишлаб чиқилган. Магнитомодуляцион датчиклар асосида нолли кетма-кетлик токлари ва кучланишларини аниқлаш тамойиллари таҳлил қилинган. Нейтраллари изоляцияланган электр тармоқлар учун нолли кетма-кетлик эквивалент занжири тузиб, Лаплас ўзгарувчиси ёрдамида ўтказиш функцияси, импульс характеристикаси ва конволюция усули орқали тизимнинг динамик хусусиятлари олинган. Ишлаб чиқилган математик модель бир фазали ерга туташувни чегаравий қийматлар асосида тез ва ишончли аниқлаш имконини беради. Таклиф этилган ёндашув тизимнинг барқарорлигини ошириш, юқори частотали шовқинларни фильтрлаш ва селектив ўчиришни таъминлашга хизмат қилади. Натожада назорат ва бошқарув тизимининг алгоритми ҳамда имитацион моделини ишлаб
чиқиш учун асос яратилган
