Article Info
Author(s) Урунова Х.Ш., Темироов Ў.Ш., Умиров Ф.Э.
DOI 10.24412/2181-144X-2023-3-61-65
Abstract
Ушбу мақолада махаллий минерал хом ашё (доломит) ва шоли қипиғи асосида сорбентлар олиш тадқиқотлари ўрганилган. Бунда доломит минерали ва шоли қипиғини 95 : 5, 90 : 10, 85 : 15, 80 : 20, 75 : 25, 70 : 30, 65 : 35, 60 : 40 ва 55 : 45 оғирлик нисбатларда қўшиб намуналар олинган. Олинган намуналар 30 минут давомида 200, 250, 300, 350, 400, 450, 500 ва 550оС ларда термик фаоллантириб адсорбентлар тайёрланган. Олинган намуналар таркибидаги умумий кальтций оксиди, магний оксиди ва кремний оксиди ўзгариши аниқланган.