Article Info
Author(s) Мирзаев А.У., Шарипов Ш.Ф., Мавлонова М.Н.
DOI DOI: 10.24412/2181-144X-2025-3-113-118
Abstract
Ауминзатов тизмасининг ғарбий қисмида жойлашган бесапан свитаси тоғ
жинсларининг литологик таркиби ва қатламланиш хусусиятлари ўрганилди. Ушбу свита 22 км²
майдонни қамраб олиб, уч кенжа свитага ажратилади: О₂–₃bs₁, О₃–О₁(?)bs₂ ва S₁(?)bs₃. Улар асосан
филлитсимон сланецлар, алевролитлар ва қумтошлардан ташкил топган бўлиб, умумий қалинлиги
1600м дан ортиқ. Жинслар таркибида кварц, альбит, графит ҳамда акцессор минераллар
(турмалин, апатит, циркон ва бошқалар) учрайди. Литологик таҳлиллар тектоник ҳаракатлар
сўниши ва жинсларнинг шамол таъсирида емирилиши билан боғлиқ ривожланиш жараёнларини
кўрсатади
