• en
E-mail: sciencealgorithm@yandex.com

ТЕХНОГЕН ОБЪЕКТЛАР ТАБИИЙ МУҲИТИДА УРАН ЕМИРИЛИШ ЗАНЖИРИ РАДИОНУКЛИДЛАРИ МИГРАЦИЯСИ ТАДҚИҚОТИ

Журақулов А.Р.

Abstract

Ушбу мақолада техноген объектлар табиий муҳитида уран емирилиш занжири
радионуклидлари миграцияси тадқиқоти натижалари келтирилган. Техноген объектлар табиий
муҳитида уран емирилиш занжири 238U, 235U,234 U,
230Th, 226Ra, 222Rn, 218Po, 214Pb, 214Bi, 214Po, 210Po
радионуклидлари миқдори табиий объектлардагига қараганда кўп учрайди. Бунинг сабаби техноген
объектлар уран ишлаб чиқариш жараёнининг махсули ҳисобланади. Табиий объектларда
радионуклидлар миграциясини ўрганиш учун радионуклидларнинг жуда кам миқдорда ўзгаришини
кузатиш бўйича тадқиқотлар олиб боришга туғри келса техноген объектларда радионуклидларнинг
катта миқдорда бўлиши ҳисобига тадқиқотлар олиб бориш ва бирор бир катталикнинг тез
ўзгаришини қисқа муддатда кўриш имконияти мавжудлиги исботланди. Яъни бирор-бир радиацион
катталикнинг ўзгариши радионуклидларнинг турли муҳитларда кўчиши-миграцияси тезлигига
боғлиқлиги масалалари кўриб чиқилган. Техноген объектлар табиий муҳитида уран емирилиш
занжири радионуклидлари бирламчи ҳолатдаги муҳитдан иккиламчи ҳолатга муҳитга кўчганда бу
муҳитнинг табиий радиоактив фон қиймати, бу муҳитдаги радионуклидлари хусусий активлиги,
муҳитнинг солиштирма эффектив активлиги ва шулар бирга бу муҳитнинг хавфлилик хусусиятлари
ўзгариши ўрганилди. Халқаро ва республика меъёрий ҳужжатларда бу радионуклидларнинг
чегаравий қийматлари катталиклари билан экспериментал ўлчанган катталиклар ўзаро
солиштирилди.