• en
E-mail: sciencealgorithm@yandex.com

ПОЛИДИСПЕРС ДОНАДОР МАТЕРИАЛЛАР ҚАТЛАМЛИ АППАРАТЛАР ГИДРОРДИНАМИКАСИ ТАҲЛИЛИ

Khudoyberdiyeva N.Sh

Article Info

Abstract

Ишнинг мақсади мавҳум қайнаш қатламида полидесперс донадор материалларининг гидродинамикасини ўрганиш бўлиб ҳисоблнади. Донадор материал қўзғалмас қаттиқ заррачалар қатламнинг гидравлик қаршилиги бўйича эксперимент натижалари маълум тенгламалар билан солиштирилди. 32 мм дан кичик диаметрли ишчи шиша қувурда тажриба натижалари формула бўйича хисобланганига анча яқин, бунда қувур диаметрининг донадор материалнинг қаттиқ заррачасининг ўртача диаметрига таъсири ҳисобга олинган. Диаметри кичикроқ қувурлар билан ишлаганда полидесперс материал қўзғалмас қатламининг баландлиги гидравлик қаршиликка таъсири кузатилган. Буни ҳар хил ўлчамдаги қувурлардаги айнан ўша донадор материалнинг ғоваклик қийматларининг фарқи билан тушунтириш мумкин. Катта диаметрли аппаратга қараганда кичик ўлчамли қувурдаги гидравлик қаршиликка ғоваклик катта таъсир қилади. Олинган натижалар асосида шуни таъкидлаш мумкинки, донадор материал гидродинамик параметрига қувур диаметрининг қаттиқ заррачанинг ўртача диаметрига нисбати таъсир қилади.