Article Info
Abstract
Co(II), Ni(II), Cu(II) ва Zn(II)ларни хлоридлари, бромидлари, йодидлари ва ацетатларини 2-амино-5-метилтиадазол-1,3,4 лиганди асосида янги комплекс бирикмалари синтез қилинган. Синтез қилинган бирикмаларининг таркиби ва тузилиши элемент анализи, ИК- ва ЯМР 1Н- спектроскопия усулларида ўрганилган. Элемент анализи натижалари бўйича кўрсатилдики, синтез вақтида металл:лиганд моль нисбати 1:2 комплекслар ҳосил бўлади. Олинган бирикмаларнинг ИК-спектроскопик анализи натижалари кўрсатдики, тетраэдрик тузилишли комплекслар ҳосил бўлади, бунда координацион полиэдри иккита монодентат-боғланган гетероциклик лигандлар ва иккита ацидолигандлардан иборат. Комплекс [ZnL2Br2] эритмасини 1H ЯМР спектрида координацияланган лиганд гетероциклда азот атоми билан гетероциклик амин амино-иминли таутомерияга учрайди.