• en
E-mail: sciencealgorithm@yandex.com

p-ClC6H4OH-NH2C2H4OH – H2О СИСТЕМАНИНГ ЭРУВЧАНЛИГИНИ ЎРГАНИШ

Turayev Q

Abstract

Гербицид хусусиятига эга янги препаратларни яратишни физик-кимёвий жиҳатдан
асослаш мақсадида таркибида п-хлорфенол ва моноэтаноламин сақловчи сувли икки компонентли система ўрганилди. Тадқиқотлар визуал-политермик таҳлил усули ёрдамида амалга оширилиб, компонентлар ўртасидаги молекуляр ўзаро таъсирланишлар, фазавий мувозанат ҳолатлари ва кристалланиш жараёнларининг қонуниятлари аниқланди. Олинган экспериментал маълумотлар асосида системанинг политермик эрувчанлик диаграммаси тузилди ҳамда фазалар сони ва табиати термодинамик жиҳатдан таҳлил қилинди. Политермик диаграммани таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, муайян концентрация соҳасида ҳосил бўлган қаттиқ фаза юқори барқарорликка эга бўлиб, унинг физиккимёвий хусусиятлари гербицид фаоллик намоён қилиш учун қулай шарт-шароит яратади. Шу тариқа, олиб борилган тадқиқотлар натижасида п-хлорфенол ва моноэтаноламин асосида янги гербицид хусусиятли препарат олиш имконияти физик-кимёвий жиҳатдан асослаб берилди. Ушбу иш натижалари қишлоқ хўжалигида қўллаш учун самарали ва мақсадли таъсирга эга бўлган янги
композицион препаратлар ишлаб чиқишда назарий ва амалий аҳамиятга эга