• en
E-mail: sciencealgorithm@yandex.com

Электр узатиш линияларининг кўндаланг кесим юзаларини танлаш учун юкламаларни иқтисодий интервали таҳлили

Рахимов Ф.М., Таслимов А.Д.

Abstract

Ушбу мақолада Республикамиз электр энергетикасини ривожлантиришда тизимнинг асосий параметрларини танлаш учун замонавий ёндашувлардан фойдаланиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга ошириш, жумладан электр узутиш тармоқларини оптималлаштириш, янгилаш ва ишончлилигини ошириш усулларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилиши ҳамда электр узатиш линиялари ўтказгичларини энг мақбул кўндаланг кесим юзасини танлаш муаммоси ва ушбу муаммони ҳал қилиш учун иқтисодий интерваллар усули кенг қўлланилиши ҳақида ёзилган. Бундан ташқари 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида « …иқтисодиётнинг энергия ва ресурслар сиғимларини қисқартириш, иқтисодиёт тармоқларида энергия сарфини камайтиришнинг мақсадли параметрларига мувофиқ амалга ошириладиган энергия тежовчи технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш,… » вазифалари белгиланган ва бу вазифаларни бажариш учун хусусан, электр тармоқларининг оптимал параметрларини аниқлаш, уларнинг ишончлилигини оширишда назарий ва илмий ишларни олиб бориш ҳамда қишлоқ электр тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, модернизация қилиш ва ишлатиш бўйича тегишли тавсиялар олиш муҳим масалалардан бири ҳисобланиши ўз аксини топган.