Article Info
Abstract
Ушбу тадқиқотда нокондицион фосфорит минераллашган массаси ва
канализация чиқиндиларини биокимёвий тозалаш иншоотларида ҳосил бўладиган оқова сувлар
чўкиндилари (ОСЧ) асосида суюқ органик-минерал ўғитлар олиш имкониятлари ўрганилди. Фосфорит
ва ОСЧ турли оғирлик нисбатларида аралаштирилиб, 30 % ли сулфат кислотаси билан фосфорит
таркибидаги кальций оксидига нисбатан 50–90 % стихиометрик нимеъёрларда ишлов берилди. Ҳосил
бўлган органо-минерал бўтқалар центрифугалаш орқали суюқ ва қаттиқ фазаларга ажратилди. Суюқ
фаза таркибида фосфор беш оксиди, кальций оксиди, гумин ва фульво кислоталар ҳамда умумий
органик моддаларнинг ўтиш даражалари аниқланди. Натижалар шуни кўрсатдики, кислота меъёрининг
ошиши ва фосфорит улушининг кўпайиши кальций ва фосфорнинг суюқ фазага ўтиш даражасини
оширади, ОСЧ улушининг ортиши эса органик компонентлар ҳисобига суюқ ўғитнинг биологик
фаоллигини кучайтиради. Айниқса, фульво кислоталарнинг суюқ фазага ўтиш даражаси 90–95 % гача
етиши технологиянинг юқори самарадорлигини кўрсатади. Олинган натижалар нокондицион минерал
ва органик чиқиндиларни қайта ишлаш орқали экологик хавфсиз, ресурс тежамкор ва агрономик
самарали суюқ ўғитлар ишлаб чиқиш мумкинлигини илмий жиҳатдан асослайди.
